ВЕБ-САЙТ НИМА? САЙТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ [2026]

Last updated: January 27, 2026
ВЕБ-САЙТ НИМА? САЙТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ [2026]

Веб-сайт атамаси ҳар куни бир неча марта қулоғимизга чалинади. Ушбу сўз интернет манзили эканлигини биламиз-ку, аммо «веб-сайт» тушунчаси, унинг асл моҳияти, нима учун кераклиги, нега бу қадар оммалашиб бораётганлиги ва балки ўзимиз ҳам сайтимизга эга бўлишимиз кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз…

Веб-Сайт – Бу Нойоб Манзил

Сайт ёки веб сайт инглизча «website», web – «ўргимчак тўри, тармоқ» ва site – «жой, сегмент, тармоқнинг бир қисми», деган маъноларни англатади.

Сайт – бу битта домен номидан фойдаланадиган, бир-бирига боғланган веб-саҳифалар тўплами. Веб-сайтлар шахс, гуруҳ, корхона ёки ташкилот томонидан турли мақсадларда яратилиши мумкин. Барча оммавий веб-сайтлар бутун дунёдаги интернет тўрини ташкил қилади.

Оддий қилиб айтганда, сайт – бу интернетда жойлашган, баъзи маълумотларни (матн, видео, фотосуратлар, ҳужжатлар, мусиқа ва ҳоказо) ўз ичига олган манзил. Интернет эса ушбу манзиллар тўпламидир.

Сайтларнинг Турлари

Айни пайтда турли хил веб-сайтлар мавжуд: таълим, янгиликлар, форумлар, ижтимоий тармоқлар, электрон тижорат сайтлари (онлайн-дўконлар), блоглар ва бошқалар.

Веб-Сайт Нима Учун Керак?

Ҳозирда мижозларга хизмат кўрсатувчи ва ўз маҳсулотларини таклиф этувчи шахслар, компания ва ташкилотлар ўз веб-сайтларига эгалар. Хўш, интернетдаги сайт улар учун нега керак?

1. Компания Ёки Шахс Ҳақидаги Батафсил Маълумотларни Тақдим Этиш

Веб-сайт орқали компания хизматлар, буюртма шартлари ва алоқалар ҳақида батафсил маълумотларни оммага тақдим этиши мумкин.

Сайт мижозларингизни хизмат ёки маҳсулотларингиз ҳақида йил бўйи, кеча-ю кундуз хабардор қилади.

Сиз ўз сайтингизга ҳаволани визиткалар, суҳбат давомида, реклама материаллари ва каталогларда, қидирув тизимларида ва шу каби турли маълумотномаларда тақдим этишингиз мумкин.

Қолаверса сайтдаги маълумотларни ўзгартириш ва янгилаш ҳам жуда осон. Бу аввалги реклама буклетини моделлаштириш, чоп этиш ва мижозларга юбориш каби сарф-харажатларнинг олдини олади.

2. Мижозларни Жалб Қилиш

Веб-сайт – хизматларингиз ва маҳсулотларингизга буюртма бериш жараёнини соддалаштириш ва мижозларни жалб қилишда ёрдам беради.

Потенсиал мижозлар каталоглар ва интернет орқали қидирувда калит сўзларни киритиб сизнинг сайтингизни топадилар, хизматлар, маҳсулотлар ва шартлар билан танишадилар.

3. Мижозларга Хизмат Кўрсатиш

Веб-сайт мавжуд мижозлар билан ишлаш воситасидир. Унинг ёрдамида интернет орқали мижозларга турли хил маълумотларни тақдим этишингиз мумкин.

4. Ахборот Алмашиш

Веб-сайт компания ходимлари ва раҳбарларининг ўзаро ахборот алмашинув воситаси сифатида ҳам хизмат қилади.

Агар сиз ҳужжатлар, топшириқлар, ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сайтга жойлаштирсангиз, компания раҳбарияти ва бошқа ходимлари керакли маълумотларни дунёнинг исталган нуқтасидан интернет орқали олишлари мумкин бўлади.

5. Компания Имиджи

Сайт – сиз ёки компаниянгизнинг имижи ҳисобланади. Сайт мавжудлиги компаниянинг тараққиёти ва унинг замон талабларига мувофиқлигидан далолат беради.

САЙТ ТАРКИБИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Домен номи (домен) – манзил, масалан: web-sayt.com, бу ерда «com» домен зонасидир.

Сервер (хостинг) – интернетга уланган, веб-ресурс файллари (кодлар, расмлар, видеолар ва ҳоказо) жойлашган компьютерлар ёки серверлар.

Мустақил Равишда Сайт Яратиш Мумкинми?

Ҳозирги кунда сайт очиш сирлари деган тушунча эскирган. Эндиликда турли интернет хизматлари ва CMS тизимидан фойдаланган ҳолда ҳатто 3-синф ўқувчиси ҳам ўзи мустақил равишда сайт яратиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай махсус билимлар талаб этилмайди, қолаверса сайтни яратиш бепул.

Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, мустақил равишда яратиладиган сайтларнинг барчаси одатий шаблон сайтлар, яъни лендинг, ташриф саҳифалари, блоглар, ижтимоий тармоқлар, интернет-дўконлар фақат энг асосий функсионал имкониятларга эга бўлади, холос.

Агар сизга ностандарт ечимларга эга эксклюзив ва мукаммал веб-сайт керак бўлса, у ҳолда мутахассисларга мурожаат қилишингиз зарур.

Create a website for your business

trust the professionals.

Order Now
ВЕБ-САЙТ НИМА? САЙТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ [2026] | Web-Sayt.com | Web-Sayt.com